37-ҳадис

Аммордан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир юмуш билан (сафарга) юборган эдилар, жунуб бўлиб қолиб, сув топа олмадим. Кейин ҳайвон тупроққа беланганидек беландим. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, буни айтсам, у зот: «Қўлинг билан мана бундай қилишинг кифоя қиларди» деб, қўлларини ерга бир уриб, чап қўлларини ўнг қўлларига, кафтларининг устига ва юзларига суртдилар». Шунда Абдуллоҳ: «Билмасмидинг, Умар Амморнинг гапидан қаноатланмаган», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида таҳоратсиз одам сув топа олмаса, таяммум қилади.

37 – عَنْ عَمَّارٍ قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي حَاجَةٍ فَأَجْنَبْتُ، فَلَمْ أَجِدِ الْمَاءَ، فَتَمَرَّغْتُ فِي الصَّعِيدِ كَمَا تَمَرَّغُ الدَّابَّةُ، ثُمَّ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ: «إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيكَ أَنْ تَقُولَ بِيَدَيْكَ هَكَذَا»، ثُمَّ ضَرَبَ بِيَدَيْهِ الْأَرْضَ ضَرْبَةً وَاحِدَةً، ثُمَّ مَسَحَ الشِّمَالَ عَلَى الْيَمِينِ، وَظَاهِرَ كَفَّيْهِ وَوَجْهَهُ.

[خ 338، م 368، ت 144، س 312، د 318، جه 565].

Улашиш
|
|
Нусха олиш