371-ҳадис

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«Гувоҳлик бераманки, Ибн Умар билан Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуббо, ҳантам, музаффат ва нақийрдан қайтарганларига гувоҳлик беришган».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Дуббо – қуритиб, ичи ўйилган қовоқ.

Ҳантам – лой, жун ва қон аралашмасидан ясаладиган хум.

Нақир – қуритиб, ичини ўйиб, идиш ясалган хурмо тўнкаси.

Муқайяр – қийрланган идиш. Қийр ўсимлик бўлиб, уни қуритиб, куйдириб ҳосил қилинган модда билан бўялган идишлар мустаҳкам бўлган. Бу «музаффат» ҳам дейилади.

Ушбу ҳадисда мазкур идишларда набиз тайёрлаш ва ичиш ман қилинмоқда, чунки уларда тайёрланган набиз тез ачиб қолиб, хамрга айланиб қолади.

«Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб истеъмол қилинадиган ивитмага айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга – маст қилувчи ичимликка айланиб қолади ва уни ичиш ҳаром бўлади.

371 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، وَابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الدُّبَّاءِ وَالْحَنْتَمِ وَالْمُزَفَّتِ وَالنَّقِيرِ.

[خ 53، م 1997، ت 1868، س 5031، د 3690، جه 3395].

Улашиш
|
|
Нусха олиш