374-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида ўлиб кетса, тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Бу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларга уламолар бир неча хил изоҳ беришган:

а) охиратда ичмайди деганда жаннатга кирмаслигига ишора қилинган (яъни биринчилардан бўлиб кирмайди, аввал бу гуноҳи кабираси учун жазосини олади);

б) жаннатга кирса ҳам, у ердаги ичимликлардан ичмайди;

в) ҳалол санаб ичган бўлса, мутлақ жаннатга кирмайди.

374 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ، وَمَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ فِي الدُّنْيَا فَمَاتَ وَهُوَ يُدْمِنُهَا لَمْ يَتُبْ، لَمْ يَشْرَبْهَا فِي الْآخِرَةِ».

    [خ 5575، م 2003، ت 1861، س 5671، د 3679، جه 3373].

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш