378-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Румга мактуб ёзмоқчи бўлганларида «Улар фақат муҳрланган мактубнигина ўқишади», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушдан узук тутдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида унинг оппоқ бўлиб тургани ҳамон кўз ўнгимда. Нақши «Муҳаммад Расулуллоҳ» эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

378 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: لَمَّا أَرَادَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَكْتُبَ إِلَى الرُّومِ، قَالَ: قَالُوا: إِنَّهُمْ لَا يَقْرَءُونَ كِتَابًا إِلَّا مَخْتُومًا، قَالَ: فَاتَّخَذَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِهِ فِي يَدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، نَقْشُهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.

[خ 65، م 2092، ت 1739، س 5196، د 4214، جه 3640].

Улашиш
|
|
Нусха олиш