379-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Укаймдан ривоят қилинади:

«Ҳузайфа билан Мадоинда эдик. Ҳузайфа сув сўради. Шунда қишлоқнинг оқсоқоли кумуш идишда сув олиб келди. У идишни олиб, унинг ўзига қараб отди ва: «Сизларга айтиб қўяй, мен унга бунда сув олиб келмасликни буюрган эдим, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Дебож* ва ипак кийманглар, чунки улар бу дунёда улар учун, охиратда, қиёмат куни эса сизлар учун», деганлар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Дебож – нафис ипак мато.

379 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عُكَيْمٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ حُذَيْفَةَ بِالْمَدَائِنِ، فَاسْتَسْقَى حُذَيْفَةُ، فَجَاءَهُ دِهْقَانٌ بِشَرَابٍ فِي إِنَاءٍ مِنْ فِضَّةٍ فَرَمَاهُ بِهِ، وَقَالَ: إِنِّي أُخْبِرُكُمْ أَنِّي قَدْ أَمَرْتُهُ أَنْ لَا يَسْقِيَنِي فِيهِ، فَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: «لَا تَشْرَبُوا فِي إِنَاءِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَا تَلْبَسُوا الدِّيبَاجَ وَالْحَرِيرَ، فَإِنَّهُ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا وَهُوَ لَكُمْ فِي الْآخِرَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

[خ 5426، م 2067، ت 1878، س 5301، د 3723، جه 3414].

Улашиш
|
|
Нусха олиш