38-ҳадис

Саъид ибн Абдурраҳмон ибн Абзодан ривоят қилади:

«Бир киши Умарнинг олдига келиб, «Мен жунуб бўлиб қолиб, сув топа олмадим», деган эди, Умар: «Намоз ўқима», деди. Шунда Аммор шундай деди: «Эй мўминларнинг амири, эсингизда йўқми, бир сария билан ғазотдалигимизда жунуб бўлиб қолиб, сув топа олмаган эдик. Шунда сиз намоз ўқимадингиз, мен эса тупроққа юмалаб олиб, намоз ўқидим. Ўшанда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки қўлингни ерга уриб, сўнг пуфлаб, уни юзинг ва кафтингга суртсанг кифоя қиларди», деган эдилар». Шунда Умар: «Эй Аммор, (адашмаяпсанми?) Аллоҳдан қўрқ!» деди. Аммор: «Майли, хоҳламасангиз, гапирмайман», деди».

Сўнг (ровий) Шуъба ривоятни бошқа санад билан давом эттириб, Умар розияллоҳу анҳунинг «Айтганингдек қилишингга рухсат берамиз», деган гапини қўшимча қилди.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

38 - عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبْزَى: أَنَّ رَجُلًا أَتَى عُمَرَ فَقَالَ: إِنِّي أَجْنَبْتُ فَلَمْ أَجِدْ مَاءً، فَقَالَ: لَا تُصَلِّ، فَقَالَ عَمَّارٌ: أَمَا تَذْكُرُ، يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ! إِذْ أَنَا وَأَنْتَ فِي سَرِيَّةٍ فَأَجْنَبْنَا، فَلَمْ نَجِدْ مَاءً؟ فَأَمَّا أَنْتَ، فَلَمْ تُصَلِّ، وَأَمَّا أَنَا فَتَمَعَّكْتُ فِي التُّرَابِ وَصَلَّيْتُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيكَ أَنْ تَضْرِبَ بِيَدَيْكَ الْأَرْضَ، ثُمَّ تَنْفُخَ، ثُمَّ تَمْسَحَ بِهِمَا وَجْهَكَ وَكَفَّيْكَ»، فَقَالَ عُمَرُ: اتَّقِ اللهَ يَا عَمَّارُ! قَالَ: إِنْ شِئْتَ لَمْ أُحَدِّثْ بِهِ.

[خ 338، م 368، ت 144، س 312، د 318، جه 565].

Улашиш
|
|
Нусха олиш