384-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилладан узук ясатдилар. Уни таққанда кўз тарафини кафтлари томонга қаратиб олар эдилар. Кейин бошқалар ҳам узук ясатишди. Сўнгра у зот минбарга ўтириб, уни ечдилар ва: «Мен бу узукни тақардим, кўз тарафини кафт томонимга қилар эдим» деб, уни ташлаб юбордилар. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, уни ҳеч қачон тақмайман», дедилар. Шунда бошқа одамлар ҳам узукларини ташлаб юборишди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

384 - عَن ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم اصْطَنَعَ خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ، فَكَانَ يَجْعَلُ فَصَّهُ فِي بَاطِنِ كَفِّهِ إِذَا لَبِسَهُ، فَصَنَعَ النَّاسُ، ثُمَّ إِنَّهُ جَلَسَ عَلَى الْمِنْبَرِ فَنَزَعَهُ، فَقَالَ: «إِنِّي كُنْتُ أَلْبَسُ هَذَا الْخَاتَمَ، وَأَجْعَلُ فَصَّهُ مِنْ دَاخِلٍ»، فَرَمَى بِهِ، ثُمَّ قَالَ: «وَاللهِ، لَا أَلْبَسُهُ أَبَدًا». فَنَبَذَ النَّاسُ خَوَاتِيمَهُمْ.

[خ 5865، م 2091، ت 1741، س 5164، د 4218، جه 3639].

Улашиш
|
|
Нусха олиш