385-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумушдан узук тақдилар. У ул зотнинг қўлларида бўлди. Кейин Абу Бакрнинг қўлида, Умарнинг қўлида бўлди, кейин Усмоннинг қўлида бўлди. Кейин ундан Арис қудуғига тушиб кетди. Нақши «Муҳаммад Расулуллоҳ эди».

(Ровий) Ибн Нумайр «қудуққа тушиб кетгунича», деган, «ундан» демаган.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

385 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: اتَّخَذَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَاتَمًا مِنْ وَرِقٍ، فَكَانَ فِي يَدِهِ، ثُمَّ كَانَ فِي يَدِ أَبِي بَكْرٍ، ثُمَّ كَانَ فِي يَدِ عُمَرَ، ثُمَّ كَانَ فِي يَدِ عُثْمَانَ، حَتَّى وَقَعَ مِنْهُ فِي بِئْرِ أَرِيسٍ، نَقْشُهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ، قَالَ ابْنُ نُمَيْرٍ: حَتَّى وَقَعَ فِي بِئْرِ، وَلَمْ يَقُلْ مِنْهُ.

[خ 5865، م 2091، ت 1741، س 5164، د 4218، جه 3639].

Улашиш
|
|
Нусха олиш