Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ соч уловчини ҳам, соч улатувчини ҳам, вашм* қилувчини ҳам, вашм қилдирувчини ҳам лаънатласин», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* «Вашм» деб танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солишга айтилади (татуировка).
386 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَعَنَ الْوَاصِلَةَ وَالْمُسْتَوْصِلَةَ، وَالْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ.
[خ 5937، م 2124، ت 1759، س 5095، د 4168، جه 1987].