Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бирортамиз ҳайз кўрган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳайзи кўпайган пайтида изор ўраб олишни буюрар, кейин у билан мубошарат қилаверар эдилар. Қайси бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларини тия олганларидек шаҳватингизни тия оласиз?».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
39 - عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ إِحْدَانَا، إِذَا كَانَتْ حَائِضًا، أَمَرَهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ تَأْتَزِرَ فِي فَوْرِ حَيْضَتِهَا ثُمَّ يُبَاشِرُهَا، قَالَتْ: وَأَيُّكُمْ يَمْلِكُ إِرْبَهُ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَمْلِكُ إِرْبَهُ؟
[خ 302، م 293، ت 132، س 373، د 268، جه 635].