Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо айтади:
«Ансорлардан бири ҳаррадаги хурмоларни суғорадиган ариқ хусусида Зубайр билан тортишиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришди. Ансорий: «Сувни очиб юбор, ўтсин», деган эди, у кўнмади. Шунга иккови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тортишиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайрга: «Суғориб олгин-да, кейин сувни қўшнингга қўйиб юбор», дедилар. Ансорийнинг жаҳли чиқиб, «У аммангизни ўғли-да, эй Аллоҳнинг Расули?» деган эди, Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди, сўнгра «Эй Зубайр, суғоргин-да, кейин сув эгатларни босгунича тўсиб қўй», дедилар. Зубайр: «Аллоҳга қасамки, мен мана бу «Йўқ, Роббингга қасамки, улар ўзлари орасида содир бўлган келишмовчиликка сени ҳакам қилмагунларича, сен чиқарган ҳукмдан кўнгилларида танглик қолмайдиган бўлгунича мўмин бўлмаслар»[1] ояти шу ҳақда нозил бўлган деб ўйлайман», деди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
[1] Нисо сураси, 65-оят.
397 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ الزُّبَيْرِ: أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ خَاصَمَ الزُّبَيْرَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي شِرَاجِ الْحَرَّةِ الَّتِي يَسْقُونَ بِهَا النَّخْلَ، فَقَالَ الْأَنْصَارِيُّ: سَرِّحِ الْمَاءَ يَمُرُّ، فَأَبَى عَلَيْهِمْ، فَاخْتَصَمُوا عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لِلزُّبَيْرِ: «اسْقِ يَا زُبَيْرُ، ثُمَّ أَرْسِلِ الْمَاءَ إِلَى جَارِكَ»، فَغَضِبَ الْأَنْصَارِيُّ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنْ كَانَ ابْنَ عَمَّتِكَ، فَتَلَوَّنَ وَجْهُ نَبِيِّ اللهِ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ قَالَ: «يَا زُبَيْرُ اسْقِ، ثُمَّ احْبِسِ الْمَاءَ حَتَّى يَرْجِعَ إِلَى الْجَدْرِ». فَقَالَ الزُّبَيْرُ: وَاللهِ إِنِّي لَأَحْسِبُ هَذِهِ الْآيَةَ نَزَلَتْ فِي ذَلِكَ: «فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا».
[خ 2360، م 2357، ت 1363، س 5407، د 3637، جه 2480].