399-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Тушимда қўлимда бир парча ипак бор эмиш. У жаннатнинг қаерини хоҳласам, ўша жойга мени учириб олиб борар экан. Мен буни Ҳафсага айтиб берган эдим, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берибди. Шунда у зот: «Мен Абдуллоҳни солиҳ киши деб биламан», дебдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

399 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: رَأَيْتُ فِي الْمَنَامِ كَأَنَّ فِي يَدِي قِطْعَةَ إِسْتَبْرَقٍ، وَلَيْسَ مَكَانٌ أُرِيدُ مِنَ الْجَنَّةِ إِلَّا طَارَتْ إِلَيْهِ، قَالَ فَقَصَصْتُهُ عَلَى حَفْصَةَ، فَقَصَّتْهُ حَفْصَةُ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَرَى عَبْدَ اللهِ رَجُلًا صَالِحًا».

[خ 440، م 2478، ت 321، س 722، د 382، جه 751].

Улашиш
|
|
Нусха олиш