Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Уйга зарурат учунгина кирардим ва у ерда касал одам бўлса, ўтиб кетаётганимдагина ундан ҳол-аҳвол сўрардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса масжидда туриб, (дарча орқали) бошларини менга тутардилар, сочларини тараб қўяр эдим. У зот эътикоф ўтирганларида уйга ҳожат учунгина кирардилар, холос».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
40 – عَنْ عَائِشَةَ زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ: إِنْ كُنْتُ لَأَدْخُلُ الْبَيْتَ لِلْحَاجَةِ، وَالْمَرِيضُ فِيهِ، فَمَا أَسْأَلُ عَنْهُ إِلَا وَأَنَا مَارَّةٌ، وَإِنْ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَيُدْخِلُ عَلَيَّ رَأْسَهُ وَهُوَ فِي الْمَسْجِدِ فَأُرَجِّلُهُ، وَكَانَ لَا يَدْخُلُ الْبَيْتَ إِلَا لِحَاجَةٍ إِذَا كَانَ مُعْتَكِفًا.
[خ 301، م 297، ت 804، س 275، د 2467، جه 633].