404-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жиҳодга бориш учун изн сўраб келди. У зот: «Ота-онанг тирикми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унда улар (ҳаққини адо қилиш) йўлида жиҳод қилгин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: «Жиҳод» сўзи луғатда «бор имкониятни сарф қилиш», «бор‑будини ишга солиш» деган маъноларни билдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Улар хусусида жиҳод қил», деганлари «Бор имкониятингни ота‑онангни рози қилишга қарат», деган маънони билдиради.

404 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، يَسْتَأْذِنُهُ فِي الْجِهَادِ فَقَالَ: «أَحَيٌّ وَالِدَاكَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَفِيهِمَا فَجَاهِدْ».

[خ 3004، م 2549، ت 1671، س 3103، د 2528، جه 2782].

Улашиш
|
|
Нусха олиш