Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ иймон келтирганларни … собит сўз ила собитқадам қилур» ояти қабр азоби ҳақида нозил бўлган. Унга (вафот қилган мўминга): «Роббинг ким?» дейилади. У: «Роббим Аллоҳ, Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», деб жавоб беради. Мана шу У Зот азза ва жалланинг сўзидир: «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ва охиратда собит сўз ила собитқадам қилур».[1]
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
[1] Иброҳим сураси, 27-оят.
407 - عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: {يُثَبِّتُ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ} قَالَ: «نَزَلَتْ فِي عَذَابِ الْقَبْرِ، فَيُقَالُ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّيَ اللهُ، وَنَبِيِّي مُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم، فَذَلِكَ قَوْلُهُ عَزَّ وَجَلَّ: {يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ}.
[خ 1369، م 2871، ت 3120، س 2056، د 4750، جه 4269].