43. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан бир идиш – бир фарақ* – сув билан билан ғусл қилардилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Фарақ – ўн олти ратл (8,250 литрдан кўпроқ) сув сиғадиган мис идиш. Ҳижозда шу ном билан юритилган.
43 - عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَغْتَسِلُ مِنْ إِنَاءٍ - هُوَ الْفَرَقُ - مِنَ الْجَنَابَةِ.
[خ 248، م 319، ت 104، س 228، د 77، جه 376].