46-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фотима бинт Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен истиҳоза бўламан, лекин ҳеч пок бўлмайман, намозни тарк қиламанми?» деди. Шунда у зот: «Йўқ, у томир касалидир, ҳайз эмас. Ҳайз келганда намоз ўқимай тургин, тугагач, қонни ювиб, намоз ўқийвер», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Истиҳоза – аёл кишининг раҳмидан одатий ҳайз ва нифосдан ташқари келадиган қондир.

46 - عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي امْرَأَةٌ أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلَاةَ؟ فَقَالَ: «لَا، إِنَّمَا ذَلِكِ عِرْقٌ وَلَيْسَ بِالْحَيْضَةِ، فَإِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ وَصَلِّي».

[خ 228، م 333، ت 125، س 212، د 280، جه 620].

Улашиш
|
|
Нусха олиш