48-ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Ҳабиба бинт Жаҳш – Абдурраҳмон ибн Авфнинг хотини – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга (истиҳоза) қондан шикоят қилди. У зот унга: «Ҳайзинг сени (ибодатдан) тўсиб турганича кутгин-да, кейин ғусл қил», дедилар. У эса ҳар намоз олдидан ғусл қилар эди».

Изоҳ: Истиҳоза бўлган аёл узрли ҳисобланади ва ҳар намоз олдидан алоҳида таҳорат қилади, ғусл шарт эмас. Ушбу бобдаги ҳадислар ҳам буни таъкидлайди. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо ўз ихтиёри билан ғусл қилган ва шу боис айрим уламолар: «Агар зарари бўлмаса, ғусл қилиш мустаҳаб», деб айтишган.

48 - عَنْ عَائِشَةَ، زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم؛ أَنَّهَا قَالَتْ: إِنَّ أُمَّ حَبِيبَةَ بِنْتَ جَحْشٍ - الَّتِي كَانَتْ تَحْتَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ - شَكَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم الدَّمَ، فَقَالَ لَهَا: «امْكُثِي قَدْرَ مَا كَانَتْ تَحْبِسُكِ حَيْضَتُكِ، ثُمَّ اغْتَسِلِي»، فَكَانَتْ تَغْتَسِلُ عِنْدَ كُلِّ صَلَاةٍ.

[خ 327، م 334، ت 129، س 202، د 279، جه 622].

Улашиш
|
|
Нусха олиш