Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Холам Маймуна менга шундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жунубликдан ғусл қилиш учун сув олиб келдим. Кафтларини икки ёки уч марта ювдилар. Кейин қўлларини идишга солиб, сув олиб, кейин уни фаржларига қуйдилар ва чап қўллари билан ювдилар. Сўнгра чап қўлларини ерга теккизиб, қаттиқ ишқаладилар. Кейин намозга қиладиган таҳоратларидек таҳорат қилдилар. Сўнгра кафтлари тўла уч ҳовуч сув олиб, бошларидан қуйдилар. Кейин баданларининг қолган қисмларини ювдилар. Сўнгра ўша турган жойларидан четга чиқиб, оёқларини ювдилар. Кейин у зотга сочиқ келтирган эдим, уни олмадилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
51 - عَنِ مَيْمُونَة، قَالَتْ: أَدْنَيْتُ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم غُسْلَهُ مِنَ الْجَنَابَةِ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، ثُمَّ أَدْخَلَ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ، ثُمَّ أَفْرَغَ بِهِ عَلَى فَرْجِهِ، وَغَسَلَهُ بِشِمَالِهِ، ثُمَّ ضَرَبَ بِشِمَالِهِ الْأَرْضَ، فَدَلَكَهَا دَلْكًا شَدِيدًا، ثُمَّ تَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ. ثُمَّ أَفْرَغَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ مِلْءَ كَفِّهِ، ثُمَّ غَسَلَ سَائِرَ جَسَدِهِ، ثُمَّ تَنَحَّى عَنْ مَقَامِهِ ذَلِكَ، فَغَسَلَ رِجْلَيْهِ، ثُمَّ أَتَيْتُهُ بِالْمِنْدِيلِ، فَرَدَّهُ.
[خ 249، م 317، ت 103، س 253، د 245، جه 467].