Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Билол азонни жуфт, иқомани тоқ айтишга буюрилди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: «Азонни жуфт, иқомани тоқ айтиш» деганда азон ва иқома калималарини иккитадан ёки биттадан айтиш назарда тутилади. Ҳанафий мазҳабига кўра иқома калималари ҳам азондагидек, яъни жуфт айтилади. Фақат иқомада азон калималарига қўшимча равишда «қод қоматис-солату» калимаси ҳам айтилади. Ҳанафийлар бунга Абу Маҳзура, Билол, Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан Термизий, Байҳақий, Таҳовий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисларни ҳужжат қилишган.
52 - عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: أُمِرَ بِلَالٌ أَنْ يَشْفَعَ الْأَذَانَ، وَيُوتِرَ الْإِقَامَةَ.
[خ 603، م 378، ت 193، س 627، د 508، جه 729].