53-ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга намоз ўқидим. Улардан бирортасининг «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни ўқиганини эшитмадим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Имом Муслимнинг бошқа ривоятида қуйидагича келган:

Қатода менга мактуб ёзиб, Анас ибн Моликнинг қуйидаги сўзларини айтган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмонларнинг ортларида намоз ўқидим, улар «Алҳамду лиллаҳи Роббил ааламийн» билан намозни бошлашар, қироатнинг аввалида ҳам, охирида ҳам «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтишмас эди».

53 - عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَأَبِي بَكْرٍ، وَعُمَرَ، وَعُثْمَانَ، فَلَمْ أَسْمَعْ أَحَدًا مِنْهُمْ يَقْرَأُ: بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ.

[خ 743، م 399، ت 246، س 902، د 782، جه 813].

Улашиш
|
|
Нусха олиш