54-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам отдан йиқилиб тушиб, ўнг ёнбошлари шилинди. У зотни кўргани ҳузурларига кирдик. Ўша пайтда намоз вақти кириб қолди. У зот ўтирган ҳолда бизга намозни ўқиб бердилар. Биз ҳам орқаларида ўтириб намоз ўқидик. Намозни тугатгач, у зот шундай дедилар: «Имом унга эргашилиши учун тайин қилинган. У такбир айтса, такбир айтинглар, сажда қилса, сажда қилинглар ва (бошини) кўтарса, кўтаринглар. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганида «Роббанаа ва лакал‑ҳамд» денглар. У ўтириб ўқиса, ҳаммангиз ўтириб ўқинглар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Бу ҳукм кейин мансух бўлган. Шунинг учун имом ўтириб ўқиса ҳам, жамоат тик туриб ўқийди.

54 - أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ، قَالَ: سَقَطَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْ فَرَسٍ؛ فَجُحِشَ شِقُّهُ الْأَيْمَنُ، فَدَخَلْنَا عَلَيْهِ نَعُودُهُ، فَحَضَرَتِ الصَّلَاةُ، فَصَلَّى بِنَا قَاعِدًا، فَصَلَّيْنَا وَرَاءَهُ قُعُودًا، فَلَمَّا قَضَى الصَّلَاةَ، قَالَ: «إِنَّمَا جُعِلَ الْإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ، فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا، وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا، وَإِذَا رَفَعَ فَارْفَعُوا، وَإِذَا قَالَ: سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، فَقُولُوا: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ، وَإِذَا صَلَّى قَاعِدًا فَصَلُّوا قُعُودًا أَجْمَعُونَ».

[خ 378، م 411، ت 361، س 794، د 601، جه 1238].

Улашиш
|
|
Нусха олиш