81-ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Мени бир иш билан жўнатдилар. Қайтиб келсам, уловларининг устида намоз ўқиётган эканлар. Қибладан бошқа томонга юзланиб олган эдилар. У зотга салом берган эдим, алик олмадилар. (Намозни) тугатгач, «Намоз ўқиётганим учунгина алик олмадим», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

81 - عَنْ جَابِرٍ، قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَبَعَثَنِي فِي حَاجَةٍ، فَرَجَعْتُ وَهُوَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ، وَوَجْهُهُ عَلَى غَيْرِ الْقِبْلَةِ، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيَّ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: «إِنَّهُ لَمْ يَمْنَعْنِي أَنْ أَرُدَّ عَلَيْكَ إِلَّا أَنِّي كُنْتُ أُصَلِّي».

[خ 400، م 540، ت 351، س 1189، د 926، جه 1018].

Улашиш
|
|
Нусха олиш