99-ҳадис

Абу Масъуддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Жаброил тушиб, менга имомлик қилди, у билан намоз ўқидим. Сўнг яна у билан намоз ўқидим, сўнг яна у билан намоз ўқидим, сўнг яна у билан намоз ўқидим, сўнг яна у билан намоз ўқидим», деганларини эшитганман. У зот бармоқлари билан бешта намозни санадилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

99 - عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «نَزَلَ جِبْرِيلُ فَأَمَّنِي، فَصَلَّيْتُ مَعَهُ، ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ، ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ، ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ، ثُمَّ صَلَّيْتُ مَعَهُ». يَحْسُبُ بِأَصَابِعِهِ خَمْسَ صَلَوَاتٍ.

[خ 522، م 610، ت 159، س 494، د 394، جه 668].

Улашиш
|
|
Нусха олиш