255-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳижоб (ояти) нозил бўлгандан кейин Абу Қуъайснинг укаси Афлаҳ менинг ҳузуримга изн сўраб келди. Абу Қуъайс менинг эмикдош отам* эди. «Аллоҳга қасамки, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрамагунимча Афлаҳга изн бермайман, чунки мени Абу Қуъайс эмас, унинг аёли эмизган-ку», дедим. Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам кирганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Қуъайснинг укаси Афлаҳ ҳузуримга изн сўраб келган экан, сиздан изн олмагунча унга изн бергим келмади», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга изн беравер», дедилар».

(Ровий) Урва айтади: «Шунинг учун ҳам Оиша: «Насаб туфайли ҳаром қилганларингни эмизиш туфайли ҳам ҳаром қилинглар», дер эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Эмикдош ота деганда уни эмизган аёлнинг эри тушунилади.

255 - عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّهُ جَاءَ أَفْلَحُ أَخُو أَبِي الْقُعَيْسِ يَسْتَأْذِنُ عَلَيْهَا بَعْدَ مَا نَزَلَ الْحِجَابُ، وَكَانَ أَبُو الْقُعَيْسِ أَبَا عَائِشَةَ مِنَ الرَّضَاعَةِ، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: وَاللهِ، لَا آذَنُ لِأَفْلَحَ، حَتَّى أَسْتَأْذِنَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَإِنَّ أَبَا الْقُعَيْسِ لَيْسَ هُوَ أَرْضَعَنِي، وَلَكِنْ أَرْضَعَتْنِي امْرَأَتُهُ، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَلَمَّا دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَفْلَحَ أَخَا أَبِي الْقُعَيْسِ، جَاءَنِي يَسْتَأْذِنُ عَلَيَّ، فَكَرِهْتُ أَنْ آذَنَ لَهُ، حَتَّى أَسْتَأْذِنَكَ، قَالَتْ: فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «ائْذَنِي لَهُ»، قَالَ عُرْوَةُ: فَبِذَلِكَ كَانَتْ عَائِشَةُ تَقُولُ: حَرِّمُوا مِنَ الرَّضَاعَةِ مَا تُحَرِّمُونَ مِنَ النَّسَبِ.

[خ 2644، م 1445، ت 1148، س 3301، د 2055، جه 1948].

Улашиш
|
|
Нусха олиш