264-ҳадис

Изоҳ: «Мулоъана» бир‑бирини лаънатлаш дегани бўлиб, шаръий истилоҳда эр‑хотин орасида бўладиган, қасамлар билан таъкидланган, эр томонидан лаънат, хотин томонидан ғазаб тилаш билан келтириладиган гувоҳликка айтилади. Эр аёлини зинода айбласа, лекин хотин буни тан олмаса, иккаласидан ҳам қасам талаб қилинади. Эр унинг зино қилганини таъкидлаб, тўрт марта Аллоҳга қасам ичади ва бешинчисида «Агар ёлғон гапираётган бўлсам, Аллоҳнинг лаънатига қолайин», дейди. Аёл буни тан олса олди, бўлмаса эрининг сўзи ёлғон эканини таъкидлаб, тўрт марта Аллоҳга қасам ичади ва бешинчисида «Агар эримнинг гапи рост бўлса, Аллоҳнинг ғазабига қолайин», дейди. Мулоъана ҳақидаги оятлар Нур сурасининг 6‑9-оятларидир. Мулоъана «лиъон» ҳам дейилади.

* «Натижада у мулоъаначиларнинг суннати бўлиб қолди», дегани мулоаъана қилган эр‑хотиннинг ажрашиши шаръий ҳукм бўлиб қолди, демакдир.


  1.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бану Фазоралик бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Аёлим қора бола туғди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туяларинг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уларнинг ранги қанақа?» дедилар. «Қизил», деди. «Ичида кулранги ҳам борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Ўша қаердан келган?» дедилар. «Зотига тортган бўлса керак­да», деди. У зот: «Манави ўғлинг ҳам зотига тортган бўлса керак­да», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

264 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي فَزَارَةَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي وَلَدَتْ غُلَامًا أَسْوَدَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «هَلْ لَكَ مِنْ إِبِلٍ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَمَا أَلْوَانُهَا؟» قَالَ: حُمْرٌ، قَالَ: «هَلْ فِيهَا مِنْ أَوْرَقَ؟» قَالَ: إِنَّ فِيهَا لَوُرْقًا، قَالَ: «فَأَنَّى أَتَاهَا ذَلِكَ؟» قَالَ: عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ، قَالَ: «وَهَذَا عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ».

[خ 5305، م 1500، ت 2128، س 3478، د 2260، جه 2002].

Улашиш
|
|
Нусха олиш