Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир қулдаги улушини озод қилса, қулнинг нархига етадиган моли бўлса, ўша (қул) ўртача нархда баҳоланади, шерикларига ҳиссалари қайтариб берилади ва унинг тарафидан қул озод бўлади. Акс ҳолда унинг (қулнинг) озод бўлган қисмигина озод бўлади», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Агар қул бир неча кишининг шерикчиликдаги мулки бўлса, шериклардан бири қулдаги ўз улушини озод қилса, бу қул қулликдан тўлиқ озод қилиниши шарт бўлиб қолади. Бунда қул ўртача нархда баҳоланадида, агар ўша қулдаги ўз улушини озод қилган кишида қолган қийматга етарли маблағ бўлса, у ўшани шеригига тўлайди ёки шерик ҳам ўз ҳиссаси ҳисобидан қулни озод қилади. Бунда вало ҳам ўртада бўлади. Агар биринчи озод қилган кишида қолганига етарли маблағ бўлмаса ёки иккинчи шерик қулдаги ҳаққидан кечишга кўнмаса, қулнинг озод бўлган қисми буткул озод бўлиб, қолгани учун қул ўзи ишлаб, пул топиб, иккинчи хўжайинни рози қилади, аммо шунда ҳам уни машаққатга солинмайди.
267 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ أَعْتَقَ شِرْكًا لَهُ فِي عَبْدٍ، فَكَانَ لَهُ مَالٌ يَبْلُغُ ثَمَنَ الْعَبْدِ، قُوِّمَ عَلَيْهِ قِيمَةَ الْعَدْلِ، فَأُعْطِىَ شُرَكَاءُهُ حِصَصَهُمْ، وَعَتَقَ عَلَيْهِ الْعَبْدُ، وَإِلَّا فَقَدْ عَتَقَ مِنْهُ مَا عَتَقَ».
[خ 2491، م 1501، ت 1346، س 4698، د 3940، جه 2528].