Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Оиша жория сотиб олиб, озод қилмоқчи бўлди. Шунда унинг (чўрининг) аҳли: «Уни сенга сотамиз, лекин валоси бизга бўлади», дейишди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга буни айтган эди, у зот: «Бу нарса сени тўса олмайди, чунки вало фақат озод қилганникидир», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Вало – озод қилиш (ёки муволот) сабабидан ҳосил бўладиган ҳукмий қариндошликдир. Вало натижасида меросхўрлик, хун тўлашда кўмаклашиш, никоҳ валийлиги каби ҳуқуқ ва бурчлар юзага келади. Ҳанафий мазҳабига кўра вало икки хил бўлади: а) озод қилиш валоси. Бу бировни қулликдан озод қилиш билан бўлади; б) муволот валоси. Бу эса бир шахснинг иккинчи шахс билан: «Агар сен жиноят қилсанг, товон менинг зиммамда, ўлсанг, меросинг меники бўлади», деб шартлашиши асосида бўлади.
268 - عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّهَا أَرَادَتْ أَنْ تَشْتَرِيَ جَارِيَةً تُعْتِقُهَا، فَقَالَ: أَهْلُهَا: نَبِيعُكِهَا عَلَى أَنَّ وَلَاءَهَا لَنَا، فَذَكَرَتْ ذَلِكَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «لَا يَمْنَعُكِ ذَلِكِ، فَإِنَّمَا الْوَلَاءُ لِمَنْ أَعْتَقَ».
[خ 456، م 1504، ت 1154، س 2614، د 2233، جه 2076].