275-ҳадис

Ҳанзала ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Рофеъ ибн Хадиждан ерни кирага бериш ҳақида сўрадим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерни кирага беришдан қайтарганлар», деди. «Тилла ва кумуш эвазига ҳамми?» дедим. У: «Тилла ва кумуш эвазига бўлса, ҳечқиси йўқ», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

275 - عَنْ حَنْظَلَةَ بْنِ قَيْسٍ، أَنَّهُ سَأَلَ رَافِعَ بْنَ خَدِيجٍ عَنْ كِرَاءِ الْأَرْضِ، فَقَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ كِرَاءِ الْأَرْضِ، قَالَ: فَقُلْتُ: أَبِالذَّهَبِ وَالْوَرِقِ؟ فَقَالَ: أَمَّا بِالذَّهَبِ وَالْوَرِقِ، فَلَا بَأْسَ بِهِ.

[خ 2286، م 1548، ت 1224، س 3862، د 3389، جه 2449].

Улашиш
|
|
Нусха олиш