30-ҳадис

Қатодадан ривоят қилинади: Анас ибн Молик уларга гапириб берди:

Умму Сулайм розияллоҳу анҳо айтади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёл тушида эркак киши кўрадиган нарсани кўриши ҳақида сўраган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар аёл ўшани кўрса, ғусл қилсин», дедилар. Бундан уялиб кетдим-да, «Шундай бўлиши ҳам мумкинми?» дедим. Шунда Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, бўлмаса (боладаги) ўхшашлик қайдан бўлади? Эркакнинг суви қуюқ, оқ, аёлнинг суви эса суюқ, сарғишдир. Қай бириники устун келса [ёки ўзса], ўхшашлик ўшанга бўлади», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

30 - عَنْ قَتَادَةَ، أَنَّ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ حَدَّثَهُمْ، أَنَّ أُمَّ سُلَيْمٍ حَدَّثَتْ: أَنَّهَا سَأَلَتْ نَبِيَّ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْمَرْأَةِ تَرَى فِي مَنَامِهَا مَا يَرَى الرَّجُلُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا رَأَتْ ذَلِكَ الْمَرْأَةُ، فَلْتَغْتَسِلْ». فَقَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ: وَاسْتَحْيَيْتُ مِنْ ذَلِكَ، قَالَتْ: وَهَلْ يَكُونُ هَذَا؟ فَقَالَ نَبِيُّ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «نَعَمْ، فَمِنْ أَيْنَ يَكُونُ الشَّبَهُ؟ إِنَّ مَاءَ الرَّجُلِ غَلِيظٌ أَبْيَضُ، وَمَاءَ الْمَرْأَةِ رَقِيقٌ أَصْفَرُ، فَمِنْ أَيِّهِمَا عَلَا أَوْ سَبَقَ، يَكُونُ مِنْهُ الشَّبَهُ».

[خ 130، م 311، ت 113، س 196، د 236، جه 600].

Улашиш
|
|
Нусха олиш