Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сермазий киши эдим. Қизлари (никоҳимдалиги) туфайли бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Шунинг учун Миқдод ибн Асвадга айтган эдим, у сўраб берди. У зот: «Закарини ювиб, таҳорат қилади», дебдилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Мазий – жинсий қўзғалиш туфайли жинсий аъзодан келадиган оқ суюқлик. Вадий–баъзан бавл қилгандан кейин чиқадиган қуюқ оқ суюқлик. Мазий ёки вадий чиққанда таҳорат бузилади, лекин ғусл вожиб бўлмайди.
36 - عَنْ عَلِيٍّ، قَالَ: كُنْتُ رَجُلًا مَذَّاءً، وَكُنْتُ أَسْتَحْيِي أَنْ أَسْأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم؛ لِمَكَانِ ابْنَتِهِ، فَأَمَرْتُ الْمِقْدَادَ ابْنَ الْأَسْوَدِ، فَسَأَلَهُ، فَقَالَ: «يَغْسِلُ ذَكَرَهُ، وَيَتَوَضَّأُ».
[خ 132، م 303، ت 114، س 152، د 206، جه 504].