318-ҳадис

«Назр» сўзи луғатда яхшилик ёки ёмонлик ваъда қилишни англатади. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, бир одам бирор ишни қилишини, албатта, лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади.

Шариат истилоҳида эса, аслида шариат бўйича лозим бўлмаган, қурбат ҳосил қиладиган ишни ўша маънони англатувчи лафз ила ўзига лозим қилиб олишни «назр», деб аталади.

Мисол учун, «Аллоҳ учун минг сўм садақа қиламан» ёки «Аллоҳ учун уч кун рўза тутаман» кабилар.


  1. 318. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода онасининг зиммасидаги ўтамай туриб вафот этган назри ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни унинг номидан ўтагин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

318 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ قَالَ: اسْتَفْتَى سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي نَذْرٍ كَانَ عَلَى أُمِّهِ، تُوُفِّيَتْ قَبْلَ أَنْ تَقْضِيَهُ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «فَاقْضِهِ عَنْهَا».

[خ 2756، م 1638، ت 669، س 3654، د 3307، جه 2132].

Улашиш
|
|
Нусха олиш