327-ҳадис

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла сизларни оталарингиз ила қасам ичишдан қайтаради», дедилар. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундан қайтарганларини эшитганимдан бери на тилга олиб, на нақл қилиб бундай онт ичмадим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

327 - عَنْ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ»، قَالَ عُمَرُ: فَوَاللهِ، مَا حَلَفْتُ بِهَا مُنْذُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْهَا ذَاكِرًا، وَلَا آثِرًا.

[خ 2679، م 1646، ت 1533، س 3764، د 3249، جه 2094].

Улашиш
|
|
Нусха олиш