Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ўғрилик қилган махзумлик аёлнинг иши Қурайшни ташвишга солиб қўйди. «У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким бирон нарса дея олади?» дейишди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳабиби Усома ибн Зайддан бошқа ким ҳам бунга журъат қила оларди?» дейишди. Сўнг Усома у зот билан гаплашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен Аллоҳнинг ҳадларидан бирида ўртага тушяпсанми?» дедилар. Кейин туриб, хутба қилиб, шундай дедилар: «Ҳой одамлар! Сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган нарса шуки, қачон ораларида бирор обрўли киши ўғрилик қилса, уни тек қўйишар, аммо заифҳоллари ўғрилик қилса, унга ҳад қўллашар эди. Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилган бўлганда ҳам, қўлини албатта кесган бўлар эдим».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
343 - عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّ قُرَيْشًا أَهَمَّهُمْ شَأْنُ الْمَرْأَةِ الْمَخْزُومِيَّةِ الَّتِي سَرَقَتْ، فَقَالُوا: مَنْ يُكَلِّمُ فِيهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ فَقَالُوا: وَمَنْ يَجْتَرِئُ عَلَيْهِ إِلَّا أُسَامَةُ، حِبُّ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَكَلَّمَهُ أُسَامَةُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَتَشْفَعُ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللهِ؟» ثُمَّ قَامَ فَاخْتَطَبَ، فَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّمَا أَهْلَكَ الَّذِينَ قَبْلَكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيهِمِ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ، وَإِذَا سَرَقَ فِيهِمِ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيْهِ الْحَدَّ، وَايْمُ اللهِ لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقَطَعْتُ يَدَهَا»، وَفِي حَدِيثِ ابْنِ رُمْحٍ: «إِنَّمَا هَلَكَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ».
[خ 2648، م 1688، ت 1430، س 2501، د 4373، جه 2547].