355-ҳадис

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир аъробий киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, биров ўлжа учун жанг қилади, биров мақталиш учун жанг қилади, биров ўзини кўрсатиш учун жанг қилади. Шунда ким Аллоҳ йўлида?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун уруш қилса, ана ўша Аллоҳ йўлидадир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

355 - حَدَّثَنَا أَبُو مُوسَى الْأَشْعَرِيُّ: أَنَّ رَجُلًا أَعْرَابِيًّا أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، الرَّجُلُ يُقَاتِلُ لِلْمَغْنَمِ، وَالرَّجُلُ يُقَاتِلُ لِيُذْكَرَ، وَالرَّجُلُ يُقَاتِلُ لِيُرَى مَكَانُهُ، فَمَنْ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ أَعْلَى، فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللهِ».

[خ 123، م 1904، ت 1646، س 3136، د 2517، جه 2783].

Улашиш
|
|
Нусха олиш