100-ҳадис

Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

«Бир куни Умар ибн Абдулазиз намозни кечиктирди. Урва ибн Зубайр унинг олдига кириб, шундай хабар берди: «Бир куни Муғийра ибн Шуъба Кўфадалигида намозни кечиктирди. Шунда ҳузурига Абу Масъуд Ансорий кириб, «Эй Муғийра, бу нимаси? Билмасмидингиз, Жаброил алайҳиссалом тушиб намоз ўқиган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намоз ўқиганлар. Кейин яна намоз ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намоз ўқиганлар. Кейин яна намоз ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намоз ўқиганлар. Кейин яна намоз ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намоз ўқиганлар. Кейин яна намоз ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам намоз ўқиганлар. Сўнгра «Шунга буюрилдим», деганлар-ку!» деган». Умар Урвага: «Гапираётган гапингни қара, эй Урва! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз вақтини Жаброил алайҳиссалом белгилаб берганми?» деган эди.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

100 - عَنِ ابْنِ شِهَابٍ؛ أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ أَخَّرَ الصَّلَاةَ يَوْمًا، فَدَخَلَ عَلَيْهِ عُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ، فَأَخْبَرَهُ أَنَّ الْمُغِيرَةَ بْنَ شُعْبَةَ أَخَّرَ الصَّلَاةَ يَوْمًا، وَهُوَ بِالْكُوفَةِ، فَدَخَلَ عَلَيْهِ أَبُو مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيُّ، فَقَالَ: مَا هَذَا يَا مُغِيرَةُ؟ أَلَيْسَ قَدْ عَلِمْتَ أَنَّ جِبْرِيلَ نَزَلَ فَصَلَّى، فَصَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ صَلَّى فَصَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ صَلَّى فَصَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ صَلَّى فَصَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ صَلَّى فَصَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ قَالَ: «بِهَذَا أُمِرْتُ»؟! فَقَالَ عُمَرُ لِعُرْوَةَ: انْظُرْ مَا تُحَدِّثُ يَا عُرْوَةُ! أَوَ إِنَّ جِبْرِيلَ عليه السلام هُوَ أَقَامَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَقْتَ الصَّلَاةِ؟

[خ 522، م 610، ت 159، س 494، د 394، جه 668].

Улашиш
|
|
Нусха олиш