60-ҳадис

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳатул Китоб»ни* ўқимаганнинг намози йўқдир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Фотиҳатул Китоб – Фотиҳа сурасининг номларидан бири бўлиб, «Қуръон очқичи» деган маънони англатади.

Изоҳ: Уламолар: «Бу ва шунга ўхшаш ҳадислардаги «намози йўқ», «иймони йўқ» каби ибораларда ўша намоз ва иймоннинг комил шакли назарда тутилган», дейишади. Масалан, «Омонати йўқнинг дини йўқ», деганда комил диндорлик назарда тутилади, буткул динсизлик эмас. Шу боис ҳанафий мазҳаби уламолари намозда Фотиҳа сурасини ўқишни вожиб дейишган.

60 - عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، يَبْلُغُ بِهِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: «لَا صَلَاةَ لِمَنْ لَمْ يَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ».

[خ 756، م 394، ت 247، س 910، د 822، جه 837].

Улашиш
|
|
Нусха олиш