Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир киши ҳам кириб, намоз ўқиди. Сўнг келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, «Қайтиб бориб, бошқатдан намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг», дедилар. У киши бориб, олдингидек намоз ўқиди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ва алайкассалом», дедилар. Сўнг: «Қайтиб бориб, бошқатдан намоз ўқи, чунки сен намоз ўқимадинг», дедилар. Бояги киши уч марта шундай қилгач, «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, бундан яхшироқ ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди. У зот шундай дедилар: «Намозга турганингда такбир(и таҳрима) айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қилиб, рукуъдаги ҳолингда бироз тин ол. Кейин бошингни кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қилиб, саждадаги ҳолингда ҳам бироз тин ол. Кейин бошингни кўтариб, ўтирган ҳолингда бироз тин ол. Сўнг намозингнинг ҳаммасида шундай қил».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
62 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ الْمَسْجِدَ، فَدَخَلَ رَجُلٌ فَصَلَّى، ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَرَدَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم السَّلَامَ، قَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ، فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ». فَرَجَعَ الرَّجُلُ فَصَلَّى كَمَا كَانَ صَلَّى، ثُمَّ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَسَلَّمَ عَلَيْهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «وَعَلَيْكَ السَّلَامُ»، ثُمَّ قَالَ: «ارْجِعْ فَصَلِّ فَإِنَّكَ لَمْ تُصَلِّ»، حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَقَالَ الرَّجُلُ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ، مَا أُحْسِنُ غَيْرَ هَذَا، عَلِّمْنِي. قَالَ: «إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْتَدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، ثُمَّ افْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا».
[خ 757، م 397، ت 303، س 884، د 856، جه 1060].