64-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Имом «Аамиин» деганда «Аамиин» денглар, чунки кимнинг «Аамиин» дейиши фаришталарнинг «аамиин»ига тўғри келиб қолса, олдин ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида намозда Фотиҳа сураси ўқилгач, имом ҳам, муқтадий ҳам «Омийн»ни махфий айтади. Бунга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг «Имом тўртта нарсани махфий қилади», дегани ва «Омийн»ни ҳам шулар жумласидан деб ҳисоблагани асос қилиб олинган.

64 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا أَمَّنَ الْإِمَامُ فَأَمِّنُوا، فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلَائِكَةِ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

[خ 780، م 410، ت 250، س 925، د 935، جه 851].

Улашиш
|
|
Нусха олиш