65-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тасбеҳ эркаклар учун, чапак чалиш аёллар учундир», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Шарҳ: Намоз ўқиётган киши бирор нарсани билдирмоққа керак бўлиб қолса, нима қилиши лозимлиги шу ҳадисдан билинади. Агар намоз ўқувчи эр киши бўлса, у тасбиҳ айтади. Мисол учун имом хатога йўл қўйганда ёки ўзининг намоз ўқиётганини билдирмоқчи бўлганида тасбиҳ айтади. Аёл киши эса деб овоз чиқариб тасбиҳ айтиш ўрнига, қарсак чалади.

Бу нарса намоздан бошқа жойларда ҳам йўлга қўйилган. Ўз муносабатини билдириш учун аёл киши қарсак чалади, эр киши тасбиҳ ёки такбир айтади.

65 – عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قال: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «التَّسْبِيحُ لِلرِّجَالِ، وَالتَّصْفِيقُ لِلنِّسَاءِ».

[خ 1203، م 422، ت 369، س 1207، د 939، جه 1034].

Улашиш
|
|
Нусха олиш