Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир урғочи эшакни миниб келдим. Балоғатга етиб қолган пайтларим эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода одамларга намозни ўқиб бераётган эдилар. Сафнинг олдидан ўтиб, тушдим‑да, эшакни ўтлашга қўйиб юбориб, сафга кирдим. Бунинг учун менга ҳеч ким эътироз билдирмади».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
69 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: أَقْبَلْتُ رَاكِبًا عَلَى أَتَانٍ، وَأَنَا يَوْمَئِذٍ قَدْ نَاهَزْتُ الْاِحْتِلَامَ، وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي بِالنَّاسِ بِمِنًى، فَمَرَرْتُ بَيْنَ يَدَيِ الصَّفِّ، فَنَزَلْتُ، فَأَرْسَلْتُ الْأَتَانَ تَرْتَعُ، وَدَخَلْتُ فِي الصَّفِّ، فَلَمْ يُنْكِرْ ذَلِكَ عَلَيَّ أَحَدٌ.
[خ 76، م 504، ت 337، س 752، د 715، جه 947].