72-ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида: «Аллоҳга салом бўлсин», «Фалончига салом бўлсин», дер эдик. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳнинг Ўзи Саломдир. Бирортангиз намозда қаъдага ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка айюҳан-Набийю ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. – Зеро, шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир солиҳ бандасига етиб боради – Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ»* десин, кейин эса хоҳлаган нарсасини танлаб, сўрайверсин».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Ас-Салам – Аллоҳнинг муборак исмларидан биридир.

* Ташаҳҳуднинг маъноси: «Саломлар, дуолар ва пок нарсалар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳмату баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули ва бандаси эканига гувоҳлик бераман».

72 - عَنْ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: كُنَّا نَقُولُ فِي الصَّلَاةِ خَلْفَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: السَّلَامُ عَلَى اللهِ، السَّلَامُ عَلَى فُلَانٍ، فَقَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ذَاتَ يَوْمٍ: «إِنَّ اللهَ هُوَ السَّلَامُ، فَإِذَا قَعَدَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلَاةِ، فَلْيَقُلِ: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ - فَإِذَا قَالَهَا، أَصَابَتْ كُلَّ عَبْدٍ لِلَّهِ صَالِحٍ، فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ - أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، ثُمَّ يَتَخَيَّرُ مِنَ الْمَسْأَلَةِ مَا شَاءَ».

[خ 831، م 402، ت 289، س 1162، د 968، جه 899].

Улашиш
|
|
Нусха олиш