83-ҳадис

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отамнинг ёнида намоз ўқидим. Қўлимни икки тиззамнинг орасига олган эдим, отам менга: «Кафтларингни икки тиззангга қўй», деди. Кейин иккинчи марта ҳам шундай қилган эдим, қўлимга уриб, «Биз бундай қилишдан қайтарилганмиз, кафтни тиззага қўйишга буюрилганмиз», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

83 - عَنْ مُصْعَبِ بْنِ سَعْدٍ، قَالَ: صَلَّيْتُ إِلَى جَنْبِ أَبِي، قَالَ: وَجَعَلْتُ يَدَيَّ بَيْنَ رُكْبَتَيَّ، فَقَالَ لِي أَبِي: اضْرِبْ بِكَفَّيْكَ عَلَى رُكْبَتَيْكَ. قَالَ: ثُمَّ فَعَلْتُ ذَلِكَ مَرَّةً أُخْرَى، فَضَرَبَ يَدَيَّ وَقَالَ: إِنَّا نُهِينَا عَنْ هَذَا، وَأُمِرْنَا أَنْ نَضْرِبَ بِالْأَكُفِّ عَلَى الرُّكَبِ.

[خ 790، م 535، ت 259، س 1032، د 867، جه 873].

Улашиш
|
|
Нусха олиш