84-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Азон айтилганда шайтон азонни эшитмаслик учун ел чиқарганча ортига қарамай қочади. Азон тугатилгач, яна келади. Унга (намозга) иқома айтилса, яна ортига қарамай қочади. Иқома тугатилгач, одамнинг кўнглига васваса солиш учун яна қайтиб келади. Эсламаётган нарсасини айтиб, «Уни эсла, буни эсла», дейди. Ниҳоят, одам қанча намоз ўқиганини ҳам билмай қолади. Бирортангиз қанча ўқиганини билмай қолса, ўтирган ҳолида икки сажда қилсин».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

84 - أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ حَدَّثَهُمْ؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا نُودِيَ بِالْأَذَانِ أَدْبَرَ الشَّيْطَانُ، لَهُ ضُرَاطٌ حَتَّى لَا يَسْمَعَ الْأَذَانَ، فَإِذَا قُضِيَ الْأَذَانُ أَقْبَلَ، فَإِذَا ثُوِّبَ بِهَا أَدْبَرَ، فَإِذَا قُضِيَ التَّثْوِيبُ أَقْبَلَ، يَخْطُرُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَنَفْسِهِ، يَقُولُ: اذْكُرْ كَذَا، اذْكُرْ كَذَا. لِمَا لَمْ يَكُنْ يَذْكُرُ؛ حَتَّى يَظَلَّ الرَّجُلُ إِنْ يَدْرِي كَمْ صَلَّى، فَإِذَا لَمْ يَدْرِ أَحَدُكُمْ كَمْ صَلَّى فَلْيَسْجُدْ سَجْدَتَيْنِ وَهُوَ جَالِسٌ».

[خ 608، م 389، ت 397، س 670، د 516، جه 1216].

Улашиш
|
|
Нусха олиш