85-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга аср намозини ўқиб бердилар ва икки ракъатдан сўнг салом бердилар. Шунда Зулядайн туриб, «Эй Аллоҳнинг Расули, намоз қисқартирилдими ёки унутдингизми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «На униси, на буниси», дедилар. У: «Биттаси бўлди, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қараб, «Зулядайн рост айтдими?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг қолганини охирига етказдилар. Сўнгра ўтирган ҳолларида саломдан кейин икки сажда қилдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

85 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: صَلَّى لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم صَلَاةَ الْعَصْرِ، فَسَلَّمَ فِي رَكْعَتَيْنِ، فَقَامَ ذُو الْيَدَيْنِ فَقَالَ: أَقُصِرَتِ الصَّلَاةُ يَا رَسُولَ اللهِ أَمْ نَسِيتَ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «كُلُّ ذَلِكَ لَمْ يَكُنْ». فَقَالَ: قَدْ كَانَ بَعْضُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ. فَأَقْبَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَلَى النَّاسِ فَقَالَ: «أَصَدَقَ ذُو الْيَدَيْنِ؟» فَقَالُوا: نَعَمْ، يَا رَسُولَ اللهِ. فَأَتَمَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَا بَقِيَ مِنَ الصَّلَاةِ، ثُمَّ سَجَدَ سَجْدَتَيْنِ وَهُوَ جَالِسٌ بَعْدَ التَّسْلِيمِ.

[خ 482، م 573، ت 394، س 1224، د 1008، جه 1214].

Улашиш
|
|
Нусха олиш