Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз ташаҳҳуд ўқиса, тўрт нарсадан Аллоҳнинг паноҳини сўрасин: «Аллоҳим! Мен жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт-мамот фитнасидан ва масиҳ* дажжол фитнасининг ёмонлигидан Сенинг паноҳингга қочаман», дейди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* «Масиҳ» сўзи луғатда «силанган», «артилган», шунингдек, «ер юзини айланган» деган маънони англатади. Ийсо алайҳиссалом Қиёматдан олдин ер юзини айланиб, жамики куфрни супуриб ташлагани учун, Дажжол ҳам ер юзини айланиб, фасод тарқатиши ҳамда бир кўзи ёпишиб, йўқ даражада бўлиб кетгани учун «масиҳ» деб аталган. Шунинг учун бу сўз ҳадисларда Ийсо алайҳиссаломга ҳам, Дажжолга ҳам сифат бўлиб келган.
87 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا تَشَهَّدَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ مِنْ أَرْبَعٍ، يَقُولُ: اللَّهُمَّ، إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ».
[خ 1377، م 588، ت 3604، س 1310، د 983، جه 909].