Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намозлардан бирида икки ракъат ўқиб бериб, сўнг ўтирмай, туриб кетдилар. Одамлар ҳам у зот билан бирга туришди. Намозни тугатгач, у зотнинг саломларини кутиб турган эдик, саломдан олдин ўтирган ҳолларида такбир айтиб, икки сажда қилдилар, кейин салом бердилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
96 - عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ بُحَيْنَةَ، قَالَ: صَلَّى لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم رَكْعَتَيْنِ مِنْ بَعْضِ الصَّلَوَاتِ، ثُمَّ قَامَ فَلَمْ يَجْلِسْ، فَقَامَ النَّاسُ مَعَهُ، فَلَمَّا قَضَى صَلَاتَهُ وَنَظَرْنَا تَسْلِيمَهُ كَبَّرَ، فَسَجَدَ سَجْدَتَيْنِ وَهُوَ جَالِسٌ قَبْلَ التَّسْلِيمِ، ثُمَّ سَلَّمَ.
[خ 829، م 570، ت 391، س 1177، د 1034، جه 1206].