98-ҳадис

Иброҳим Алқамадан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқидилар. – Иброҳим: «Ё зиёда қилиб юбордилар, ё камайтирдилар», деган. – Салом берганларида у зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, намозда бирон янгилик бўлдими?» дейишди. «Нима бўлди?» дедилар. «Бундай-бундай намоз ўқидингиз», дейишди.

Шунда у зот қиблага юзландилар, чўккаладилар ва иккита сажда қилдилар, сўнг салом бердилар. Кейин бизга юзланиб, шундай дедилар: «Намозда бирон янгилик бўлганида уни сизларга албатта маълум қилган бўлар эдим. Лекин мен ҳам бир инсонман. Сизлар унутганингиз каби унутаман. Агар унутсам, эслатинглар. Бирортангиз намозида иккиланса, ўзи энг тўғри деб билганини танласин ва шунга кўра (намозини) тугалласин. Кейин икки сажда қилсин».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

98 - عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا سَلَّمَ قِيلَ لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَحَدَثَ فِي الصَّلَاةِ شَيْءٌ؟ قَالَ: «وَمَا ذَاكَ؟» قَالُوا: صَلَّيْتَ كَذَا وَكَذَا - قَالَ - فَثَنَى رِجْلَيْهِ، وَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، فَسَجَدَ سَجْدَتَيْنِ، ثُمَّ سَلَّمَ، ثُمَّ أَقْبَلَ عَلَيْنَا بِوَجْهِهِ فَقَالَ: «إِنَّهُ لَوْ حَدَثَ فِي الصَّلَاةِ شَيْءٌ أَنْبَأْتُكُمْ بِهِ، وَلَكِنْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ أَنْسَى كَمَا تَنْسَوْنَ، فَإِذَا نَسِيتُ فَذَكِّرُونِي، وَإِذَا شَكَّ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاتِهِ فَلْيَتَحَرَّ الصَّوَابَ فَلْيُتِمَّ عَلَيْهِ، ثُمَّ لْيَسْجُدْ سَجْدَتَيْنِ».

[خ 401، م 572، ت 392، س 1240، د 1019، جه 1203].

Улашиш
|
|
Нусха олиш