372-ҳадис

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:

«Ибн умардан хумнинг набизи ҳақида сўрадим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хумнинг набизини ҳаром қилганлар», деди. Ибн Аббосга келиб, «Ибн Умар айтаётган нарсани эшитганмисан?» дедим. Ибн Аббос: «У нима деяпти?» деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хумнинг набизини ҳаром қилганлар деяпти», дедим. Ибн Аббос: «Ибн Умар тўғри айтибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хумнинг набизини ҳаром қилганлар», деди. «Хумнинг набизи нима ўзи?» дедим. Ибн Аббос: «Тупроқдан ясаладиган ҳамма нарса», деди.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

372 - عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، قَالَ: سَأَلْتُ ابْنَ عُمَرَ عَنْ نَبِيذِ الْجَرِّ، فَقَالَ: حَرَّمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَبِيذَ الْجَرِّ، فَأَتَيْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ، فَقُلْتُ: أَلَا تَسْمَعُ مَا يَقُولُ ابْنُ عُمَرَ؟ قَالَ: وَمَا يَقُولُ؟ قُلْتُ: قَالَ: حَرَّمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَبِيذَ الْجَرِّ، فَقَالَ: صَدَقَ ابْنُ عُمَرَ، حَرَّمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَبِيذَ الْجَرِّ، فَقُلْتُ: وَأَيُّ شَيْءٍ نَبِيذُ الْجَرِّ؟ فَقَالَ: كُلُّ شَيْءٍ يُصْنَعُ مِنَ الْمَدَرِ.

[خ 53، م 1997، ت 1868، س 5031، د 3690، جه 3395].

Улашиш
|
|
Нусха олиш