Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сочлари қулоқларининг юмшоғидан тушиб турган, қизил кийимдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўркамроқ инсонни кўрмаганман. Сочлари елкаларига тегиб турар, елкалари кенг, бўйлари узун ҳам, калта ҳам эмас эди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
396 - عَنِ الْبَرَاءِ، قَالَ: مَا رَأَيْتُ مِنْ ذِي لِمَّةٍ أَحْسَنَ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم شَعْرُهُ يَضْرِبُ مَنْكِبَيْهِ بَعِيدَ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ.
[خ 3549، م 2337، ت 1724، س 5060، د 4072، جه 3599].